Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп “босим” режасини ишга туширади

Трамп “босим” режасини ишга туширади

АҚШ президенти Дональд Трамп шу ҳафтадаёқ Россияга қарши санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига таяниб, "РБК-Украина" хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, Трамп Кремль раҳбари Владимир Путиннинг Украинага "ҳужумлари"дан (катта эҳтимол билан, гап ўққа тутишлар ҳақида кетмоқда - таҳр.) ва тинчлик музокараларининг секинлашувидан ҳафсаласи пир бўлаётгани сабабли бундай қадам қўйилиши мумкин, деди АҚШ президентининг ниятларидан хабардор одамлар.

Манбалардан бирининг таъкидлашича, чекловлар, эҳтимол, янги банк санкцияларини ўз ичига олмайди, аммо уни музокаралар столида ён беришга, жумладан, 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга мажбурлаш учун "Путинга босим ўтказиш"нинг бошқа вариантлари муҳокама қилинмоқда.

Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Трамп тинчлик музокараларидан чарчаган ва агар охирги туртки иш бермаса, улардан воз кечиш ҳақида ўйламоқда. Шу билан бирга, агар АҚШ тинчлик жараёнидан чекинса ва Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этса, нима бўлиши номаълум.

Киритилди: 07:11 27.05.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!