Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Сариосиёда 300 бош қўй жарликка қулаб нобуд бўлди

A A A
Сариосиёда 300 бош қўй жарликка қулаб нобуд бўлди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бир отар қўй жарликка қулаб нобуд бўлди. Ҳолатни туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари Шамшер Умедов тасдиқлади.

Шамшер Умедовга кўра, ҳолат 25 май куни содир бўлган.

Бу каби ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. Қўй шундай жонзотки, бири жарликка ўзини ташласа, бошқалари ҳам унга эргашиб кетаверади. Нобуд бўлган қўйлар сони 300 бош. Ходимларимиз, туман “СЭС” вакиллари бориб, саноғини олишган. Қўйларда бирор касаллик бўлмаган”, дейди Шамшер Умедов.

Жарликдан қулаган қўйлар шу жойнинг ўзида махсус дори билан 2 марта дориланган. Сабаби уларни жарликдан олиб чиқишнинг ҳам, ёқиб юбориш ёки кўмишнинг ҳам имкони бўлмаган.

Ҳудуд аҳоли яшаш масканларидан узоқда. Шу сабабли қўйлар жарликнинг ўзида дорилаб, зарарсизлантирилди. Чунки уларни жарликдан олиб чиқиб бўлмасди. Дори нобуд бўлган қўйларни 1 ойда чиритиб, йўқ қилиб юборади, ҳеч қандай касаллик ёки инфекция тарқалмайди”, дейди Шамшер Умедов.

Ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва маҳалла еттилиги қўйларни қишлоқ йўлидан ўтказишга рухсат бермагани, шу сабабли чўпон уларни дара йўлидан олиб ўтишга мажбур бўлгани айтилган. Шамшер Умедов бундан хабари йўқлигини, ҳолатни тегишли органлар ходимлари ўрганаётганини билдирди.

Киритилди: 12:25 28.05.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!