Қўшма Штатлар ҳозирда дунёдаги энг бой давлат бўлиб, бу қисман божлар ўрнатилиши туфайли.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Шарм-аш-Шайхдан Вашингтонга йўл олган самолёти бортида журналистларга маълум қилган.
“Мен ишонаманки, энди тарифлар билан биз юзлаб миллиард доллар даромад келтирувчи дунёдаги энг бой давлатмиз.
2 апрель куни Трамп 185 та давлат ва ҳудуд маҳсулотларига божлар жорий этилишини эълон қилди. Америка раҳбари кейинчалик баъзи мамлакатлар учун тариф ставкаларини ўзгартирди.