Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп билан суҳбатдан сўнг "хоҳловчилар коалацияси" аъзоларининг "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди"

Трамп билан суҳбатдан сўнг "хоҳловчилар коалацияси" аъзоларининг "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди"

"Хоҳловчилар коалицияси" аъзолари АҚШ президенти Дональд Трамп билан "қизғин телефон суҳбати" ўтказди, шундан сўнг Европа етакчиларида "норозилик ва умидсизлик" ҳукм сурди.

Бу ҳақда Bild нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, Европа томони Трампдан 4 сентябрь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатидан кейин ҳам Россияга қарши санкциялар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишини кутмаяпти. Европаликлар Америка президенти билан қўшма ёндашувни мувофиқлаштириш ва Россия Федерациясига қарши янги санкциялар жорий этиш масаласи бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш учун 48 соат ичида ўз вакилларини Вашингтонга юборишни таклиф қилишган.

"Бироқ, Трамп бунга рози бўлган-бўлмагани номаълум", — деб ёзади нашр.

Унинг маълумотларига кўра, Оқ уй раҳбари ЕИни Россия нефтини импорт қилишда давом этишда айблаган.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 1782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!