Украина президенти Владимир Зеленский Давосдаги форумда Россия етакчиси Владимир Путин эҳтимолий тинчлик музокаралари чоғида Украина армиясини беш баравар камайтиришни талаб қилишини, бироқ Украина бунга йўл қўймаслигини айтди.
“Путин қўядиган муҳим талаблардан бири бу Украина армиясининг бир неча баробар қисқаришидир. Агар 800 мингдан ортиқ армия туза олган бўлсак, демак, биз ва Европа ўз чегараларини ҳимоя қилишга қодир армия эканлигимиз аниқ. Бу Путинга қарши курашишга қодир армия ва у буни тушунади. Россия учун энг тезкор йўл - Украина НАТОда бўлмаслиги учун Қўшма Штатлар ва барча иттифоқчиларга босим ўтказиш, шунда биз армиямизни беш баробарга қисқартирамиз керак бўлади. Бу унинг хоҳлагани. Лекин биз бунга йўл қўймаймиз”, — дея Зеленский сўзларини келтиради Укринформ.
ОАВга кўра, уруш бошидаги музокаралар пайтида, яъни 2022 йил баҳорида Россия Украина Қуролли кучлари сони 85 минг кишидан ошмаслигини талаб қилган.
Давосда Зеленский жанг қилаётган Россия армиясининг сони ҳақида ҳам гапирди: унга кўра, ҳозирда Украинада 608 минг рус аскари бор. Путин бир йил аввал, 2023 йил охирида худди шундай рақамни келтирган: 617 минг.