Бугун 22 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трюдо: Мен "долларга доллар" тамойилини қўллаб-қувватлайман

Трюдо: Мен "долларга доллар" тамойилини қўллаб-қувватлайман

Канада бош вазири Жастин Трюдо, агар АҚШ президенти Доналд Трамп Канаданинг барча товарларига 25 фоизлик бож жорий қилса, АҚШ “Россия, Хитой ва Венесуеладан ресурслар сотиб олишга мажбур бўлишини” айтди.

У Трампнинг АҚШнинг "олтин асри" ҳақидаги баёнотини таъкидлади. Трюдонинг фикрича, бунинг учун кўпроқ пўлат, алюминий ва муҳим минераллар керак бўлади.

"Канадада янада ишончли ва арзонроқ энергия, шунингдек, барча бу ресурслар мавжуд. Улар учун муқобил вариант Россия, Хитой ёки ВенесуЭладан кўпроқ ресурслар сотиб олиш бўларди," - дея таъкидлади бош вазир.

Оттава божлар жорий этилган тақдирда худди шундай жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтди у.

"Мен "долларга доллар" тамойилини ва тенг миқдордаги божларни жорий этиш имкониятини қўллаб-қувватлайман. Агар АҚШ маъмурияти бу йўналишда ҳаракат қилишга қарор қилса, биз бу вариантни албатта кўриб чиқамиз," - деди Трюдо.

Шу билан бирга, Канада бош вазири ҳам АҚШ, ҳам Канада аҳолиси икки мамлакатдан бирининг божлар жорий этишидан зарар кўришини тан олди.

Трюдо "Канада глобал беқарорлик шароитида хавфсиз ва ишончли ҳамкор" эканлигини таъкидлаб, мамлакат ҳукумати АҚШ божларининг пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча мумкин бўлган чораларни кўришга ҳаракат қилишини қайд этди.

Киритилди: Бугун 05:24. Ўқилди: 1361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!