Туркия шимоли-ғарбидаги тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида камида 76 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Баъзи қурбонлар ваҳимага тушиб бинодан сакраганлари оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари эса меҳмонларнинг чойшаб ва кўрпалардан фойдаланиб хоналаридан пастга тушишга уринганларини тасвирламоқда.
Телевидение лавҳаларида меҳмонхонанинг томи ва юқори қаватлари ёнаётгани, қорли тоғ фонида осмонга тутун кўтарилаётгани акс эттирилган.
Мактаб таътиллари туфайли меҳмонхона 80-90 фоиз тўлган бўлиб, 230 дан ортиқ меҳмон рўйхатдан ўтгани маълум қилинган.
Меҳмонхонанинг чанғи бўйича инструктори Нежми Кепcетутан хусусий NTV телеканали билан суҳбатда бинони тарк этишда 20 га яқин кишига ёрдам берганини, бироқ тутун туфайли фавқулодда чиқиш йўлларини топиш қийин бўлганини айтди.
"Баъзи ўқувчиларим билан боғлана олмаяпман, - деди у. - Умид қиламанки, улар хавфсиз жойда."