АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп амалдаги раҳбар Жо Байденни АҚШда ҳокимиятни топшириш жараёнини қийинлаштираётганликда айблади.
"У ҳокимиятни топширишни имкон қадар қийинлаштириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилмоқда — мисли кўрилмаган ҳуқуқий зиддиятлардан тортиб, бемаъни фармонлар чиқаришгача", — деб ёзди АҚШнинг сайланган президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.