АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Мичиган штатидаги чиқишида унинг губернатори, демократ Гретхен Уитмер президентлик сайловларида қулай рақиб бўлиши мумкинлигини айтди.
«Бу ерда даҳшатли ишларни амалга оширган даҳшатли губернатор бор - Уитмер. Мен унга қарши номзод бўлишни хоҳлардим,» - деди Трамп ҳазиллашиб.
Шу билан бирга, у Демократик партиядаги президентлик пойгасида АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни алмаштириш бўйича иккиланишларга ишора қилди.