АҚШ президенти Дональд Трампнинг оиласи ва унинг ҳамкорлари криптовалюта инвестицияларидан 320 миллион доллар олди ва хорижий кўчмас мулк билан кўп миллиард долларлик битимлар тузди.
Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
"Фақат сўнгги бир неча ой ичида Трамп оиласи ва унинг бизнес ҳамкорлари янги крипто лойиҳадан 320 миллион доллар комиссия олди, миллиардлаб долларлик кўчмас мулк билан хорижий битимлар тузди," - дейилади материалда.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти атрофидагилар Вашингтонда Executive Branch номли хусусий клуб очишни ҳам режалаштирмоқда. Аниқлик киритилишича, янги клубга кириш бадали $500 мингни ташкил этади.
"Трамп оиласи ҳокимият тепасида ўтказган вақтдан фойда олишга қарор қилган биринчи президент оиласи эмас, аммо улардан олдин ҳеч ким президентликни бу даражада монетизация қилмаган," - дея таъкидлайди газета.