Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп АҚШдаги йирик дата-марказларни электр энергиясини мустақил ишлаб чиқаришга мажбурламоқчи

Трамп АҚШдаги йирик дата-марказларни электр энергиясини мустақил ишлаб чиқаришга мажбурламоқчи


АҚШ президенти Доналд Трамп янги йирик дата-марказлар ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси ишлаб чиқариши шартлигини билдирди. Ортиқча энергия эса маҳаллий аҳолига берилиши ёки электр тармоғига сотилиши керак.

”Truth Social”тармоғида ёзишича, Трамп буни дата-марказлар қурилишига розилик берган аҳоли учун компаниялар тақдим этадиган ўзига хос “дивиденд” деб атаган.

АҚШнинг бир қатор штатларида бундай марказлар қурилишига қаршилик кучайган. Сабаб — уларнинг юқори энергия истеъмоли электр нархининг ошишига олиб келиши мумкинлиги.

Киритилди: 17:03 21.10.2026. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!