Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШ сайловларига аралашув ҳақидаги маълумотлар яширилганини маълум қилди: «Бунинг ортида «яширин ҳукумат» турибди»

Трамп АҚШ сайловларига аралашув ҳақидаги маълумотлар яширилганини маълум қилди: «Бунинг ортида «яширин ҳукумат» турибди»

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатдаги «яширин ҳукумат» вакиллари сайловларга четдан бўлган аралашув кўламини хаспўшлашга фаол уринганини баён қилди.

Бу ҳақда Оқ уй раҳбари халққа йўллаган навбатдаги мурожаатида гапириб ўтган.

Трампнинг таъкидлашича, разведка идоралари ходимларидан иборат нуфузли гуруҳ Хитойнинг АҚШ сайлов тизимига таъсир ўтказишга уринишлари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилмаслик учун ҳаракат қилган.

«Яширин ҳукумат» вакиллари — бу жуда ҳам таниқли инсонлар гуруҳи бўлиб, уларнинг аксарияти ўзимизнинг разведка идораларимиз ходимларидир. Улар Хитойнинг сайловларга ғаразли аралашуви кўлами ҳақидаги маълумотларни ҳам президентдан, ҳам Америка халқидан яшириш ва атайлаб камайтириб кўрсатиш устида фаол иш олиб боришган», — дея АҚШ президенти сўзларини келтирмоқда «РИА Новости».

Киритилди: 11:58 17.07.2026. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!