Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: АҚШ музокарачилари душанба куни Эрон билан музокара учун Покистонга боради

Трамп: АҚШ музокарачилари душанба куни Эрон билан музокара учун Покистонга боради

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Америка музокарачилари душанба куни Эрон билан тинчлик музокараларини ўтказиш учун Покистонга йўл олади.

Унинг сўзларига кўра, делегация Покистон пойтахти Исломободга етиб боради ва музокаралар эртаси куни кечқурун бошланиши мумкин.

Трамп Вашингтон Теҳронга “адолатли ва оқилона” келишув таклиф қилаётганини айтди. У, агар Эрон бу таклифни қабул қилмаса, мамлакатдаги электр станциялари ва кўприкларга зарба берилиши мумкинлиги билан таҳдид қилди.

Шу билан бирга, Эрон томони ҳали якуний келишувга яқин эмаслигини билдирган. Маълум қилинишича, томонлар ўртасида бир қатор жиддий келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.

Аввалроқ АҚШ ва Эрон ўртасида музокараларнинг биринчи босқичи ҳам Исломободда бўлиб ўтган, аммо у пайтда келишувга эришилмаган эди.

Киритилди: 22:19 19.04.2026. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!