Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ДХХ огоҳлантиради: Алдовларга ишониб, пушаймон бўлманг! (видео)

ДХХ огоҳлантиради: Алдовларга ишониб, пушаймон бўлманг! (видео)

🥷 Сўнгги вақтларда халқаро террористик ташкилотлар ўзларининг кўпорувчилик ва бузғунчилик мақсадларини амалга ошириш учун маблағ йиғишнинг янги усулларини қўллашмоқда.

Улар халқимизнинг саҳоватпешалик ва саҳийлик қадриятларини суиистеъмол қилиб, чет давлатлардаги нотинч ҳудудларда, жумладан, Ғазо секторида азият чекаётган мусулмонларга ёки хориждаги ногирон аёллар ва болаларга моддий ёрдам кўрсатиш ниқоби остида ижтимоий тармоқлар орқали турли эълонлар тарқатиб, ўз манфаатлари учун пул йиғишмоқда.

Афсуски, айрим фуқароларимиз билмасдан ёки тушунмасдан ҳамда террорчилар тарқатган эълонлардаги видео ва расмлардаги ҳолатлардан таъсирланиб, мазлумларга ёрдам бериб, савоб олиш илинжида пулларини эълонда кўрсатилган тўлов карталарга ўтказиб беришмоқда.

Аммо, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, эълонларда кўрсатилган тўлов карталарга ўтказилган маблағлар қийналган аёллар ва болаларга дори-дармон, озиқ-овқат ёки кийим-кечак олиш учун ишлатилмасдан, аксинча бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган террорчилар қўлига бориб тушмоқда.

Азиз ватандошлар, савоб иш қиламан деб, билмасдан террорчи ташкилотларга кўмак бериб қўйманг.

Шунингдек, бегона шахслар сизнинг номингизга тўлов картаси, криптоҳамён ёки бошқа ҳисоб рақамлар очишни илтимос қилса асло рози бўлманг.

Чунки, номингизга очилган ҳисоб рақамлардан ўзгаларнинг ғараз мақсадлари йўлида пул йиғиш учун фойдаланишлари мумкин.

Унутманг, террорчилик фаолиятини ҳар қандай шаклда ва усулда қўллаб-қувватлаш, маблағлар ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш – терроризмни молиялаштириш ҳисобланади ва 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!