Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШ Конгрессига Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини маълум қилди

Трамп АҚШ Конгрессига Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини маълум қилди

Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, президент шу тариқа Конгресс урушни маъқуллаши кераклиги борасидаги баҳсларга чек қўйишга уринмоқда. Аммо ҳозирча АҚШ кучлари минтақада қолади. Пентагон музокаралар муваффақиятсиз тугаса, зарбаларни қайта бошлашга тайёрлигини сақлаб қолмоқда.

"Трамп маъмуриятининг бу қарори Капитолийдаги тобора кучайиб бораётган қарама-қаршиликнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, президент Эрон билан давом этаётган низо туфайли республикачиларнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлиш хавфи остида турган эди", дея ёзади Associated Press.

Қўшма Штатларда 1973 йилда қабул қилинган “Уруш ваколатлари тўғрисидаги резолюцияга” (War Powers Resolution) мувофиқ, президент қўшинларни хорижга юбориш ва уруш бошлашдан олдин Конгресс билан келишиши шарт. Қуролли кучлардан Конгресс розилигисиз фойдаланиш муддати 60 кун билан чекланган. АҚШнинг Эрон билан уруши ҳолатида бу муддат 1 майда тугади.

Мазкур резолюцияга мувофиқ Трамп ушбу муддатдан сўнг ёки урушни тугатиши ёки ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун Конгрессдан рухсат олиши керак. Бироқ айрим республикачилар уруш давом эттирилишини қўллаб-қувватламасликларини очиқ билдиришган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!