АҚШдаги Конгресс сайловларида демократлар бир қатор муҳим ҳудудларда ғалаба қозоняпти. Улар Шимолий Каролинада республикачиларга тегишли Сенат ўрнини қўлга киритди, Жоржия ва Нью-Ҳемпширда эса ўз ўринларини сақлаб қолди.
Демократлар Конгресснинг қуйи палатасини эгалласа, президент қолган икки йилда қонунлар ва бюджет бўйича улар билан келишишга мажбур бўлади. Шунингдек, АҚШда демократлар Сенат учун курашда 7 та муҳим штатда етакчилик қилмоқда:
Мичиган — Абдул Эл-Сайед (мусулмон номзод)
Канзас — Адам Ҳэмилтон
Огайо — Шеррод Браун
Мэн — Трой Жексон
Техас — Жеймс Таларико
Жанубий Каролина — Энни Эндрюс (ғалаба қозонган)
Шимолий Каролина — Рой Купер (ғалаба қозонган)
АҚШда оралиқ сайловларнинг дастлабки прогнозларига кўра, демократлар партияси сенатда ҳам, Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритмоқда. Бошқача айтганда, конгресс демократлар назоратига ўтади. Овозларни санаш давом этмоқда.