Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни олиб чиқишни бошлашини маълум қилди

Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида қолиб кетган кемаларни олиб чиқишни бошлашини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Вашингтонга Яқин Шарқдаги можарода иштирок этмаётган давлатлар мурожаат қилган. Уларнинг кемалари можарога "ҳеч қандай алоқаси бўлмаса-да", бўғозда қолиб кетган.

Ушбу амалиёт “Project Freedom” (“Озодлик лойиҳаси”) номини олди ва у Яқин Шарқ вақти билан душанба куни эрталаб бошланиши керак.

Трамп АҚШ кемалар ва экипажларни хавфсиз олиб чиқиш учун "барча чораларни кўришини" таъкидлади. Шунингдек, у Қўшма Штатлар вакиллари Эрон билан "жуда ижобий" музокаралар олиб бораётганини қайд этди.

Эрон кемаларнинг Ҳўрмуз бўғози орқали олиб чиқилишига розилик берганини ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!