Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп АҚШ фермерлари учун 12 миллиард долларлик молиявий ёрдамни эълон қилди

Трамп АҚШ фермерлари учун 12 миллиард долларлик молиявий ёрдамни эълон қилди

АҚШ президенти маъмурияти америкалик фермерларга 12 миллиард доллар молиявий ёрдам беради.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат шу тариқа бошқа мамлакатларга жорий қилинган тарифлар натижасида олинган маблағларнинг "кичик қисмидан фойдаланмоқда".

“Биз бу маблағларни америкалик фермерларга 12 миллиард долларлик иқтисодий ёрдам кўрсатиш учун ишлатамиз”, — деди президент. Унинг қўшимча қилишича, яна бир қанча давлатлар, жумладан, Хитой ва Япония АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни кўпайтиришга келишиб олган.

Аввалроқ Reuters ва Bloomberg агентликлари Оқ уй матбуот котибига таяниб, режа Вашингтоннинг бошқа давлатларга божлари ва уларнинг жавоб чоралари натижасида зарар кўрган америкалик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилгани ҳақида хабар беришди. Оммавий ахборот воситалари Хитойнинг савдо келишмовчилиги туфайли АҚШдан соя сотиб олишни камайтиргани сабабли, хусусан, АҚШ ишлаб чиқарувчилари миллиардлаб доллар йўқотганини таъкидлади.

Киритилди: 11:00 09.12.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!