Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ер остида қолган олтин захиралари 40 йилдан камроқ муддатга етиши мумкин

Ер остида қолган олтин захиралари 40 йилдан камроқ муддатга етиши мумкин

Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Кенгаш ҳисоботига кўра, инсоният минг йиллар давомида қазиб олган олтиннинг қарийб учдан икки қисми 1950 йилдан кейинги замонавий технологиялар даврига тўғри келади. Қазиб окинган олтиннинг 45 фоизи заргарлик соҳасида фойдаланилган. Бу шуни англатадики, олтиннинг деярли ярми шахсий тақинчоқлар кўринишига айланиб улгурган. Дунё Марказий банкларида 37 минг 755 тонна олтин сақланади.

"Агар шу пайтгача қазиб олинган 216 минг 265 тонна олтин бир жойга тўпланса, унинг ўлчами тахминан АҚШдаги Оқ уйнинг катталигига тенг бўлади", дейилади ҳисоботда.

Маълумотларга кўра, ер остида қолган, ҳали қазиб олинмаган захиралар 132 минг 110 тонна деб баҳоланган. Ҳозирги кунда йилига 3 минг 661 тонна олтин қазиб олиниши инобатга олинса, инсониятга маълум захираларнинг фақат 38 фоизи қолган. Бу эса дунё “глобал олтин тақчиллиги” даврига яқинлашаётганини англатади.

Қайд этилишича, геосиёсий таранглик ва АҚШ долларининг заифлашиши сабабли олтин нархи 2025 йил бошидан буён 50 фоиздан зиёдроққа ошган. Октябр ойида эса рекорд даражага етиб, 1 унцияси (31,1 грамм) 4 минг 380 АҚШ долларини ташкил этган.

Киритилди: 19:37 10.12.2025. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!