Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

20 банддан иборат янги тинчлик режаси нима ҳақида?

20 банддан иборат янги тинчлик режаси нима ҳақида?

АҚШ, Украина ва Европа давлатлари 20 банддан иборат янги тинчлик режасини муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда The Washington Post

Унда Украинани Евроиттифоққа қабул қилиш муддати, хавфсизлик архитектураси ва демилитаризация параметрлари белгиланган. Мазкур режа учта ҳужжатдан иборат: бевосита тинчлик режаси, хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги битим ва Украинани қайта тиклаш режаси.

20 банддан иборат янги тинчлик режаси ҳақида:

- Ўт очишни тўхтатиш чизиғи бўйлаб, яъни Донецк вилоятидан Херсонгача демилитаризация зонаси яратиш ва ундан кейин оғир қуролларни киритиш тақиқланган чуқурроқ зонани ташкил этиш;

- Ҳудудларни алмашиш ва чегараларни белгилаш масалалари кейинроқ кўриб чиқилади;

- Запорижжя АЭС Россия назоратига ўтмайди. Ушбу объектни бошқаришни АҚШ ўз зиммасига олиши мумкин;

- Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши 2027 йилда амалга ошиши мумкин. АҚШ Венгрияга босим ўтказиб, Украинанинг аъзолигига вето қўймаслигини таъминлашни режалаштирмоқда. Кутилишича, ЕИга аъзолик савдо ва инвестицияларни рағбатлантиради ҳамда давлатдаги коррупцияни жиловлашга ёрдам беради;

- АҚШ Украинага НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини тақдим этади. Киев бу кафолатлар АҚШ Конгресси томонидан ратификация қилинишини талаб қилмоқда;

- Украина суверенитети Россия томонидан бўладиган ҳар қандай тажовуздан ҳимояланиши шарт;

- Украина Қуролли кучларининг максимал сонини 600 мингдан 800 минг нафаргача ошириш масаласи муҳокама қилинмоқда, бироқ Киев ҳар қандай расмий чекловларни рад этмоқда;

- Доналд Трамп маъмурияти Украинани тиклаш учун Россиянинг музлатилган активларидан 100 млрд доллар ажратишни таклиф қилмоқда, бу миқдор оширилиши мумкин;

- Қўшма Штатлар расмийлари BlackRock компанияси ва Жаҳон банки билан Украина ривожланиш жамғармасини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу жамғарма мамлакатни тиклаш учун тахминан 400 млрд доллар жалб қилиши керак. Президент Трамп Россия учун ҳам шунга ўхшаш сармоялар ажратилишини хоҳламоқда.

Киритилди: 21:25 10.12.2025. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!