АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон ядровий салоҳиятини тиклашга уринса, АҚШ Эронга яна зарба бериши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда Трамп Оқ уйда журналистларга маълум қилган.
"Яхши, биз Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик орқали Яқин Шарқдаги урушларни тўхтатдик”, деди Трамп. "Улар ҳаммасини бошидан бошлашларини айтишлари мумкин, аммо бу улар учун жуда хавфли қадам бўлади, чунки биз қайтамиз."
"Улар бошлаши билан биз қайтамиз. Ва менимча, улар буни тушунишади", деб хулоса қилди АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, 22 июнга ўтар кечаси АҚШ Қуролли кучлари Эроннинг учта ядровий объектига (Фордо, Натанз ва Исфахонда) ҳужум қилган эди. 23 июнь куни кечқурун Теҳрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик авиабазаси – Қатардаги Ал-Удейд авиабазасига ракета зарбаси берди. АҚШ расмийларига кўра, қурбонлар йўқ ва жиддий зарар кўрмаган.