Журналистлар Доналд Трампдан 9 май куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига Москвадаги парадда қатнашиш учун боришни сўрашди.
АҚШ президенти Доналд Трамп "Йўқ, бормайман!", – деб жавоб берди, дея хабар беради France 24 телеканалининг Вашингтондаги мухбири Фрейзер Жексон.
Аввалроқ Le Point нашри номаълум манбаларга таяниб, Трамп Москвадаги парадда қатнашишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Нашр маълумотларига кўра, Трамп ва Путин 9 май куни Москвада Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича келишувни нишонлайдилар, дейилганди.
Кейинчалик Россиянинг “РБК” нашри Кремл матбуот котиби Дмитрий Песковдан бундай келишув борми, деб сўраганида, у: "Йўқ", – деб жавоб берди.