Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп 1915 йилги Усмонлилар урушини "фалокат" деб атади

Трамп 1915 йилги Усмонлилар урушини "фалокат" деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг йиллик мурожаатида 1915 йилда Усмонлилар империясида содир бўлган воқеаларни тасвирлаш учун "геноцид" атамасини ишлатмади ва уларни "энг даҳшатли фалокат" деб атади.

Президентнинг "Арманларни хотирлаш куни муносабати билан" мурожаати Оқ уй сайтида эълон қилинган.

Трамп аввалги президентлик даврида ҳам бу воқеаларни "геноцид" деб атамаган.

Эслатиб ўтамиз, арман томонининг 1915 йилда Усмонли империясидаги воқеалар ҳақидаги даъволарининг асоссизлиги ва ёлғонлиги Биринчи жаҳон уруши даврида Анадолуга бўлган хорижий миссиялар далиллари билан ҳам тасдиқланади.

Минтақада ўз таъсирини кенгайтириш ва арман даъволарининг асослилигини текшириш учун АҚШ Президенти Вудро Вильсон 1919 йил август ойида Анадолудаги вазиятни текшириш учун Усмонли империясига ҳарбий миссия юборди. Ушбу комиссия ишининг натижаси Харборд ҳисоботи деб номланган эди.

У, бошқалар қатори, арман лоббиси даъволарининг ёлғонлигини фош қилди. Ушбу ҳужжатнинг нусхаси АҚШ Миллий архивида сақланади.

Киритилди: 09:25 25.04.2025. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!