АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп барча трансгендер хизматчиларни мамлакат қуролли кучлари сафидан четлаштиришни талаб қилувчи фармон чиқармоқчи. Бу ҳақда The Times манбаларига таяниб хабар берди.
Ҳарбий хизматчилар сафида 15 мингга яқин трансгендерлар мавжуд бўлиб, улар тиббий сабабларга кўра хизматга яроқсиз деб ҳисобдан чиқарилиши режалаштирилган.
Манбага кўра, янги фармон 2018 йилнинг март ойида Трампнинг биринчи муддатида қабул қилинган аввалги фармонга қараганда қаттиқроқ бўлади (Жо Байден бу қарорни 2021 йил январида бекор қилган). Ўшанда республикачи трансгендерларнинг ҳарбий хизматга киришини тақиқлаган, аммо хизмат қилаётганларга ҳарбий фаолиятини давом эттиришга рухсат берган. Янги фармон ҳатто қуролли кучларда мартаба қуришга муваффақ бўлганларни ҳам ишдан бўшатишни таклиф қилади.