Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Н. “З.” фермер хўжалиги балансида бўлган 0,10 гектар суғориладиган ерни фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га уй-жой қуриш учун 15 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 13 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.