Сон Хён Мин Ғазодаги очлик муаммосини ҳал қилишда ёрдам беришга одамларни даъват этди.
"Тоттенхэм" ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Жаҳон озиқ-овқат дастури учун видеомурожаат ёзиб олди - у хайрия ташкилоти билан эзгу ният элчиси сифатида ҳамкорлик қилмоқда. Футболчи одамларни минтақадаги аҳолига озиқ-овқат учун хайрия қилишга чақирди.
"Фаластиндаги кўплаб оилалар ва болалар кучли очликдан азоб чекмоқда. Мен Жаҳон озиқ-овқат дастури билан бирга бутун дунё бўйлаб очликка қарши курашмоқдаман.
Оммавий очарчилик ҳукм сураётган жойларда оилаларга озиқ-овқат бериш - бу уларга ҳаёт бахш этиш билан баробар, сиз ҳаётларни сақлаб қолишингиз мумкин. Сиз қила оладиган энг яхши совға - бу озиқ-овқат," - деди Сон.