Бугун 24 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Тоттенҳэм‎»ни «‎Тоттенҳэм» деманг...

«Тоттенҳэм‎»ни «‎Тоттенҳэм» деманг...

Англиянинг «Тоттенҳэм‎» клуби номи ТВ-трансляцияларда турлича талқин этилаётгани The Athletic нашрининг эътиборини тортди.

«‎Манчестер Юнайтед»га қарши сўнгги турда Постекоглу титрларда «‎Тоттенҳэм Ҳотспур» бош мураббийси деб кўрсатилди, барча ТВ-графикларда жамоа таркиби «‎Шпорлар» (Spurs) номи остида таништирилди. Унгача, 19 январда «Эвертон»га қарши ўйинда Постекоглу — «‎Тоттенҳэм»‎ бош мураббийси, барча графикларда — таркибдан тортиб жадвалгача — фақат «‎Тоттенҳэм» ёзуви бор эди.

Маълум бўлишича, 10 февралда клуб бутун дунёдаги телеканалларга электрон хат йўллаб, «‎Тоттенҳэм Ҳотспур» номи янгилангани‎»ни билдирган.

Унда «‎шпорлар» тўғри нейминг қандай бўлишини кўрсатишган ва уларни «‎Тоттенҳэм» деб айтмасликни сўрашган. Тўғри айтилиши — «‎Тоттенҳэм Ҳотспур»‎ ёки қисқартмаси «‎Шпорлар» (Spurs). Изоҳи шуки, ‎Тоттенҳэм‎ — жамоанинг эмас, балки (Лондондаги) туманнинг номи. Клуб 2011 йилдан буён шу позицияни танлаган.

Ноябрда «‎шпорлар»‎ янги брендбукни тақдим этишганди. Унинг бир бўлимида шундай жумлалар бор:

«Юнайтед», «‌‎Сити» ва «‌‎Роверс»ларга тўла дунёда, ягона «Ҳотспур» — «‌‎Тоттенҳэм Ҳотспур» бор. Жамоа ёки бренд номини айтишда, илтимос, «‌‎Тоттенҳэм Ҳотспур», «‌‎Тоттенҳэм Хотспур» футбол клуби» ёки «‌‎THFC»ни ишлатинг. Жамоамизни ҳеч қачон «‌‎Тоттенҳэм», «‌‎Тоттенҳэм Ҳотспур ФК» ёки «‌‎TH» деманг.

«Ҳеч қачон жамоамизни «‎Тоттенҳэм» деб айтманг» — бу илтимосни телеканаллар ва АПЛ сайти ерда қолдирмади. Аммо мухлислар кўнармикан?

Киритилди: 13:32 23.02.2025. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!