Мажбурий ижро бюроси давлат бюджетига тушумларни таъминлаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишларини изчил давом эттирмоқда. Бугун навбатдаги муҳим ижро иши муваффақиятли якунланди.
Хусусан, қарздор "М. М. " фермер хўжалигидан давлат фойдасига 126.000.000 (юз йигирма олти миллион) сўм миқдоридаги солиқ қарзи ва ижро йиғими ундирилди.
Бу ҳолат МИБ органларининг солиқ қарздорликларини бартараф этиш, бюджет тушумларини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашдаги қатъий позициясидан далолат беради.
МИБ зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда давом этади.