Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентлик йигит Шавкат Мирзиёевга: "Битта қучоқласам майлими?" (ВИДЕО)

Тошкентлик йигит Шавкат Мирзиёевга: "Битта қучоқласам майлими?" (ВИДЕО)

Кеча, 14 май куни, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.

Kun.uzнинг хабар беришича, Учтепа туманининг 11-мавзесида яшовчи йигит давлат раҳбари билан учрашувда кутилмаган илтимос билан чиққан.

«Йигит президентдан қучоқлашиб кўришишни илтимос қилди. Шавкат Мирзиёев унинг илтимосини ерда қолдирмади. Йигит эса ҳаяжондан йиғлаб юборди», дейилади Kun.uz мухбири хабарида.

Маҳалла аҳли билан суҳбатда нуронийлар Рамазон ойи рўзасини шукроналик билан тутганини, юртимизга тинчлик-фаровонлик сўраб дуолар қилганини айтишди.

«Мана шу шукроналикни, инсоф сари барака эканини халқимизга, ёшларимизга етказиш керак. Ўз маҳаллангизда кўриб турибсизлар. Мана, интилса, қилса бўлар экан-ку. Бундай ўзгаришларнинг энг катта замини - юртимиздаги тинчлик-осойишталик. Бунинг қадрига етиб, ҳар бир маҳаллани мана шундай чиройли, тартибли қилишимиз зарур. Баландпарвоз гапсиз, меҳнатимиз билан халқимизни рози қилишимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 13:39 15.05.2021. Ўқилди: 5343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!