Бугун 11 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Чипталарни электрон шаклда avtoticket.uz сайти ҳамда “UzBus” мобил иловаси орқали, шунингдек, “Тошкент“ автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, мазкур йўналишда қатновлар “Uzautotrans service” корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари “Yutong” автобусларида амалга оширилади.

Илк қатнов жорий йилнинг 8 апрель куни бажарилади. Автобус “Тошкент“ автовокзалидан соат 20:00 да жўнаб кетади. Чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.

Киритилди: 15:24 06.04.2025. Ўқилди: 1463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!