"Чорвоқ-Чимён" рекреацион зонасига борувчи йўл жуда тирбанд ҳолатга келиб қолгани туфайли янги автомобил йўли қурулиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Ушбу вазифа танлов асосида, етакчи компаниялар билан ҳамкорликда ва давлат-хусусий шериклик механизми доирасида амалга оширилиши маълум қилинди.
"Чорвоқ—Чимён зона бугунги кунда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Сирдарё вилоятларида жуда муҳим туристик йўналиш бўлиб қолган. Президентимиз томонидан мазкур йўналишда ҳам автомобил йўли қурилишига доир қарор қабул қилинди. Дастлабки консепсияси тақдимотини ўтказдик"—дейди транспорт вазири.