Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Автобуслар "Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ" йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада этиб боради.

Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Қатновлар "Узаутотранс сервиcе" корхонасининг Ютонг автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўл нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.

Киритилди: 15:02 07.06.2023. Ўқилди: 2207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!