Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги уйларнинг ертўласидан 11 минг АҚШ долларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

A A A
Тошкентдаги уйларнинг ертўласидан 11 минг АҚШ долларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 9 май куни соат 14:00 атрофида номаълум шахслар ертўланинг қулфини бузиб, 28 ёшли Ж.Т.га тегишли музлатгич, микротўлқинли печь ва 11 000 АҚШ долларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми ("Ўғирлик") билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар давомида жиноятчилар эртаси куниёқ аниқланиб, қўлга олинди. Улар 54 ёшли П.Л. ва 31 ёшли М.К. бўлиб чиқди.

Бугунги кунда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 21:28 18.05.2022. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!