Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги тунги клуб олдида пичоқбозлик: 2 киши ҳалок бўлди! Прокуратура баёнот берди

Тошкентдаги тунги клуб олдида пичоқбозлик: 2 киши ҳалок бўлди! Прокуратура баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

С.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:02 21.09.2020. Ўқилди: 7429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!