Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги мебел ишлаб чиқарадиган цех ёниб кетди

Тошкентдаги мебел ишлаб чиқарадиган цех ёниб кетди

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, бугун 18 сентябрь куни соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган, мебель ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 07:34 да етиб боришган, ёнғин соат 08:56 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Киритилди: 09:43 18.09.2024. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!