Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент шаҳри Миробод туманидаги ҳарбий госпиталь ҳудудида дарахтлар қаровсиз қолаётгани тўғрисидаги мурожаатни эълон қилганди. Пойтахт Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур мурожаат бўйича муносабат билдирди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу ҳудуд ҳарбий госпиталга қарашли бўлиб, ҳозирда госпиталь бошқа манзилга кўчиб ўтаётгани, ҳудуднинг эгалик ҳуқуқи ўзгараётгани маълум бўлган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди

Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан ҳудуддаги мавжуд дарахтларнинг ҳолати бўйича хатлов ўтказилиб, натижаси бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилиши ҳамда дарахтларнинг келгусидаги парвариш қилиш масаласи юзасидан назорат таъминланиши таъкидланди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди

"Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади", дейилади муносабатда.

Киритилди: 10:36 02.10.2022. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!