Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги автобусда аёлларга алоҳида, эркакларга алоҳида жойлар ажратилгани аниқланди (ФОТО)

Тошкентдаги автобусда аёлларга алоҳида, эркакларга алоҳида жойлар ажратилгани аниқланди (ФОТО)

Жорий йилнинг 16 апрель куни, Телеграм ижтимоий тармоғида, 43-сонли йўналишдаги автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун махсус жой ажратилганлигини тарғиб қилувчи эълон автобус салонига жойлаштирилганлиги акс этган танқидий фото жойлаштирилди.

Тошкентдаги автобусда аёлларга алоҳида, эркакларга алоҳида жойлар ажратилгани аниқланди (ФОТО)

"Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ қуйидагиларни маълум қилади:

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг масъул ходимлар томонидан тезкор текширув ўтказилганда, ушбу ҳолат «8-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, сарой рақами 433-бўлган, «ИСУЗУ» русумли, 43-сонли автобус йўналишида кузатилганлиги аниқланди ҳамда автобус салонидаги мазкур эълон тезкорлик билан олиб ташланди.

Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, барча автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилаётганлигини, шунингдек, автобус салонида турли хилдаги ахборот материаллари тарқатилишини олдини олиш, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилганлигини маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркиби янги, замонавий, катта сиғимли автобус ва электробуслар билан янгиланиб бормоқда. Пойтахтда ҳаракатланувчи автобуслардаги тирбандликларни олдини олиш мақсадида, апрель ойида Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган газда ва электрда ҳаракатланувчи катта сиғимли автобусларнинг 400 донаси, 20 апрель кунидан бошлаб, автобус йўналишларида аҳолимизга хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.

Азиз йўловчилар! Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилган тақдирда «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз!"

Киритилди: 02:02 17.04.2023. Ўқилди: 7957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!