Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги 120 та автобус бекати ўз вақтида фойдаланишга топширилмаган

Тошкентдаги 120 та автобус бекати ўз вақтида фойдаланишга топширилмаган

Тасдиқланган режага мувофиқ, 2026 йил май–июнь ойларида Тошкент шаҳрида жами 120 та автобус бекати, жумладан 60 та ижарага бериладиган ва 60 та ижтимоий бекат фойдаланишга топширилиши лозим эди.

Бироқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганишлари давомида ушбу бекатларнинг бирортаси бўйича ҳам фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмагани аниқланган.

Шунингдек, кўплаб бекатларда қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган, зарур ускуналар ва жиҳозлар эса тўлиқ ўрнатилмаган.

Киритилди: 17:33 21.07.2026. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!