Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда ЙТҲ оқибатида ЙПХ ходими ҳалок бўлди (видео)

Тошкентда ЙТҲ оқибатида ЙПХ ходими ҳалок бўлди (видео)

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди.

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг "Дўрмон йўли" кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, "Ғазалкент" кўчасидан чорраҳага кириб келган "Оnix" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

"Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз" - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг матбуот хизмати томонидан тарқатилган маълумотда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:01 17.07.2026. Ўқилди: 1975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!