Тошкентда йигит шериклари ёрдамида онасини ўлдириб, жасадни ертўлага кўмди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Aniq.uz'га маълум қилди.
Манбага кўра, 2022 йил 31 июль соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.
Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.