Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини янада самарали ташкил этиш мақсадида Шота Руставели кўчаси бўйлаб тезкор автобус йўлагини (BRT – Bus Rapid Transit) қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.
Автобус йўлаги қурилиши йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади. Бекатлар шундай лойиҳалаштириладики, одамлар автобусларга хавфсиз ва осон тушиб-чиқа оладилар.