Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда ўзини трейдер деб таништириб, ўзганинг 7 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди

Тошкентда ўзини трейдер деб таништириб, ўзганинг 7 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди

Самарқанд вилоятида яшовчи аёл П.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 7 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи А.С. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.С., жабрланувчи П.Ш. билан Telegram орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилган. Сўнг алдов йўли билан 7 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:43 01.10.2024. Ўқилди: 1160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!