Тошкент шаҳрида соат 22:00 дан 06:00 гача ҳаракатланадиган, қизил рангдаги автобуслар йўлга қўйилиши мумкин. Улар 15 та йўналишда аэропорт, вокзал ва туризм кўчалар бўйлаб ҳаракатланади. Бу учун маҳаллий бюджетдан 33 млрд сўм талаб қилинади.
Бу ҳақида 12 август куни халқ депутатлари шаҳар кенгашининг йиғилишида Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Аллаёр Норбўтаев маълум қилди.
Таклифга кўра, автобуслар аэропортлар, темирйўл вокзаллари, метро бекатлари, тундаги туризм кўчалари, савдо ва кўнгилочар марказлар, йирик деҳқон бозорлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланади. Умумий ҳисобда 15 та йўналиш икки босқичда, оралиқ интервали дастлаб ярим соатни ташкил этган ҳолда ташкил этилади.
Чипта нархи кундузги билан бир хил бўлиши айтиляпти.