Яшнобод туманидаги шифохонада вафот этган беморнинг ўлимидан сўнг, унинг фарзандлари шифокорларни дўппослагани ва ССВ ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 18 февраль куни тахминан соат 23:50 ларда Яшнобод туманидаги 4-сонли шаҳар клиник шифохонасидаги изолятор хонасида 28 ёшли Ф.М. шахси аниқлаштирилаётган икки нафар танишлари билан Тез тиббий ёрдам бўлими 3-сонли подстанция шифокори 31 ёшли Д.У. ва фельдшер 20 ёшли А. А.га тан жароҳати етказган.
Воқеа натижасида иккала тиббиёт ходимлари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.