Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда рельсдан чиқиб кетиб, уйнинг деворини бузган икки вагон қаровсиз қолдирилгани сабаб юриб кетгани маълум қилинди

Тошкентда рельсдан чиқиб кетиб, уйнинг деворини бузган икки вагон қаровсиз қолдирилгани сабаб юриб кетгани маълум қилинди

Тошкентда 21 сентябр куни юк поездининг икки вагони рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилган ва темирйўлга ёндош иморатларнинг деворларини бузиб юборган эди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан қўшимча тафсилотларни маълум қилди.

Маълум бўлишича, Фарғона йўли кўчасидан ўтган «Ҳамза» темирйўл бекатининг қўшимча йўлида турган, тепловози бўлмаган беш дона юк вагонлари қаровсиз қолдирилиши ҳамда вагон ғилдираклари остига қўйилган ғилдиракларни ушлаб турувчи мослама тўлиқ қотирилмаганлиги сабабли, бўш турган икки вагон юриб кетган.

«Вагонлар темирйўл изидан чиқиб кетиши натижасида Фарғона йўли 7-тор кўчасидаги уйнинг деворига бориб урилган. Жароҳат олган фуқаролар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 16:16 22.09.2018. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!