Ҳиндистон "Синдур" операциясини бошлаганидан сўнг, Ҳиндистон ва Покистон бошқарувидаги Кашмир ўртасидаги назорат чизиғи бўйлаб икки мамлакат ўзаро ўт очди.
Покистон маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Панжоб вилояти ва Покистон бошқарувидаги Кашмирга ракета ҳужумлари натижасида камида 26 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳат олган. Ҳиндистон расмий вакиллари эса Покистон ўқлари туфайли Ҳиндистон бошқарувидаги Кашмирда камида 10 киши ҳалок бўлгани ва яна бир қанча одам яраланганини маълум қилди.
Ҳиндистон ўз ҳужумлари "террор" ўқув марказларига йўналтирилганини айтмоқда; Покистон эса масжидлар ва тинч аҳолига зарба берилганини таъкидлаб, буни "уруш ҳаракати" деб баҳолади ва кучли жавоб беришини ваъда қилди.
Ядровий қуролга эга бу икки давлат ўртасидаги вазият 22 апрелда Ҳиндистон бошқарувидаги Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида содир бўлган ҳалокатли ҳужумдан сўнг кескинлашиб бормоқда. Ҳиндистон бу ҳужумда Покистонни айблади. Покистон эса бу воқеага алоқаси йўқлигини таъкидлади.