Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қимматбаҳо тошларни баҳолайдиган марказ очилади

Тошкентда қимматбаҳо тошларни баҳолайдиган марказ очилади

Тошкент шаҳрида “GCI Gemological Centers Uzbekistan” номли халқаро геммология маркази ташкил этилади.

У қимматбаҳо тошларни “GCI” халқаро стандартлари асосида баҳолаш ва сертификатлаш, профессионал геммологик экспертизалар ўтказиш ҳамда ушбу соҳада таълим дастурларини амалга ошириш билан шуғулланади.

“GCI Gemological Centers Ltd.” — дунё миқёсида тан олинган, Исроилда жойлашган нуфузли геммология компанияси бўлиб, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни баҳолаш, уларни халқаро мезонлар асосида сертификатлаш ва соҳавий таълимни ташкил этиш йўналишларида фаолият юритади.

Киритилди: 12:53 05.08.2025. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!