Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ОИТСга чалинган йигит 16 яшар қиз билан жинсий муносабатда бўлди, оқибатда...

Тошкентда ОИТСга чалинган йигит 16 яшар қиз билан жинсий муносабатда бўлди, оқибатда...

Тошкент шаҳар ИИББ терговчилари ўз амалиётларида бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беришди: бир йигит ҳаёт ва саломатлик учун хавфли бўлган жиноятни содир этганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Терговолди текширувлари доирасида аниқланишича, Юнусобод туманида яшовчи 17 ёшли И.Б., ОИВ-инфекцияси билан касалланганлигидан ва ОИТС диспансерида ҳисобда туришидан хабардор бўла туриб, таниши 16 ёшли А.М. билан ҳимояланмаган тарзда жинсий яқинлик қилган ва бу билан қизни ОИВ-инфекцияси юқтириш хавфи остига қўйган. Қонуний ҳимоячиси иштирокида бўлиб ўтган ходимлар билан суҳбатда йигит ўз айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, қуйидагиларни маълум қилган. Касаллиги туфайли у 2009 йилдан буён (7 ёшлигидан) ҳисобда туриб, мунтазам равишда кўрикдан ўтиб туради. А.М. билан болаликдан таниш бўлганлиги сабабли, у билан анчадан буён яхши муносабатда бўлиб, ўсмирлик давриданоқ учрашиб юрган. Муносабатларни «катталар» даражасига ўтказишни йигит ва қиз режалаштирмаган эдилар, аммо бу ҳолат содир бўлганида уларда контрацептив (презерватив) бўлмаган. Йигит қизни жинсий алоқа хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган, аммо ўсмирлик севгиси уларнинг кўзини кўр қилиб қўйган эди. Кейинчалик ёшлар ҳимоя воситаларидан фойдаланиб, биринчи ҳолат ҳеч қандай ёмон оқибатларга олиб келмаслигидан умидвор бўлишган.      

Бир оз вақт ўтгач, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган қиз шифокорга мурожаат қилиб, 5 ойлик хомиласи борлигидан хабардор бўлган. Йигитининг ташҳисини билган қиз ҳолатнинг жиддийлигини тушуниб, муаммоси ҳақида тиббиёт мутахассисларига ва яқинларига маълум қилган.

Шу тарзда, ўрта мактаб юқори синфлар ўқувчиси И.Б. ўз ҳаракатлари билан бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирган. Мазкур факт асосида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар айблов хулосаси билан жиноий ишлар бўйича судга кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.

Ишни тергов қилган терговчининг қайд этишича, ушбу жиноятни содир этишга туртки бўлган сабаблардан бири, ёшларнинг касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида маълумотга эга бўлмаганликлари бўлган. Шу сабабли бу каби жиноятларни олдини олиш мақсадида кейинчалик нафақат ОИВ-инфекцияси билан касалланган беморлар орасида, балки умуман аҳоли орасида ҳам бу касаллик ҳақидаги билимни ошириш муҳимдир. Бу йўналишдаги ишлар мунтазам равишда тиббиёт соҳаси вакиллари томонидан, ўқув муассасалари вакиллари томонидан олиб борилади, аммо бизнинг фикримизча, боланинг бу борада ахборотлаштиришда ота-оналар сезиларли ҳисса қўшишлари мумкин. Бу масалада уят ноўриндир: чунки гап жиддий оқибатлар ҳақида кетмоқда.  

Киритилди: 18:22 02.06.2020. Ўқилди: 16979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!