Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс автотураргоҳда турган автомашинани устига сакраб, уни ҳайдаб кетганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 9 август куни соат тахминан 08:00 ларда Бектемир туманидаги савдо мажмуаларининг бирида, 1991 йилда туғилган Б.К. маст ҳолатда, таниши 1996 йилда туғилган Н.Б. га тегишли “Ваз-2108” русумли автомашинани устига автотураргоҳ деворидан сакраб том қисмига шикаст етказган. Шундан сўнг, у танишининг автомашинасини автотураргоҳ ҳудудида бошқарган. Аниқланишича, фуқаро Б.К. маст ҳолатда бўлганлиги сабабли савдо мажмуасига киритилмаган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Б.К. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддаси (“Ўзбошимчалик”), 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига юборилган.