Тошкентдаги “Compass” савдо маркази автотураргоҳида ноодатий воқеа юз берди. Номаълум эркак VAZ-2108 автомобили томига сакраб тушиб, эшик ойнасини оёғи билан синдирган. Шундан сўнг у машинани ҳайдаб, воқеа жойидан кетган.
Кузатув камералари ёзувларига кўра, ҳодиса кеча, 9-август куни эрталаб содир бўлган.
Ҳозирда бу борада тегишли ташкилотлар расмий баёноти бергани йўқ.